"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо ёзги трансфер ойнасида испан клубини тарк этмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Барселона" раҳбарияти уругвайлик футболчини жамоанинг муҳим бўлаги деб билади, шунинг учун уни қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ, Араухога Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда ҳимоячи “Барселона” сафида 31 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Transfermarkt портали Уругвай терма жамоасининг 25 ёшли футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.