Кириш Регистрация

Ота-онаси ўзбекистонлик бўлган Илья Малинин фигурали учиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб (227,79 балл), жаҳон чемпионига айланди.

Илья Малинин бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган фигурали учувчилар Татьяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган.

Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилади ва жаҳон чемпиони бўлди.

Канадада ўтган жаҳон чемпионатида Малинин тўртта айланали сакрашни олти марта амалга оширди: аввал тўртлик аксел, кейин уч марта якка тўртлик (луц, риттбергер, салхов) сакрашларини амалга оширди.

Унинг эркин дастурдаги муваффақияти ҳакамлар томонидан 227,79 баллга баҳоланди ва бу янги жаҳон рекорди бўлди.

“Менинг миямда бир оз овоз бор эди: нима бўлишидан қатъий назар, сиз курашишда давом этишингиз керак, ўзингизни қанчалик ёмон ҳис қилсангиз ҳам, қобилиятингизга шубҳа қилмаслигингиз керак”, — деди Малинин ғалабадан сўнг.

Илья Малинин 2004 йилда АҚШнинг Виржиния штатида ўзбекистонликлар оиласида туғилган.

Татьяна Малинина – 1999 йилда ўтказилган илк тўрт қитъа чемпионати ғолиби, ўша йилги Гран-при финали ғолиби, 10 карра Ўзбекистон чемпиони (1993–2002), 2002 йилги Қишки олимпиада иштирокчиси ҳисобланади.

Роман Скорняков – икки карра Ўзбекистон чемпиони (1997, 2003), 1998 ва 2002 йилларда Қишки олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:03, 25.03.2024.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик