Кириш Регистрация

Кроос Клинсманн билан тенглашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия терма жамоаси сафидаги 108-учрашувини ўтказди.

Opta хабарига кўра, Кроос Германия терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича машҳур собиқ футболчи Юрген Клинсманнга етиб олди.

Рўйхатда фақат Филипп Лам, Мануэль Нойер, Бастиан Швайнштайгер, Томас Мюллер, Лукас Подолски, Мирослав Клозе ва Лотар Маттеуслар юқорироқда жойлашган.

Тони Кроос Германия терма жамоасида 2010 йилда дебют қилган. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 3 йиллик танаффусдан сўнг яқинда "Бундестим" сафига қайтган эди.

Киритилди: 09:43, 27.03.2024.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.