"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Йохан Кройфф ҳақида фикр билдирди. Жейми уни футбол тарихидаги энг муҳим шахс деб атади.
"Мухлислар ҳали ҳам у ҳақида гапиришади. Унинг "Барселона"даги саёҳати ақл бовар қилмайдиган бўлди. Улар унинг Каталония клубида қўйган фалсафасини муҳокама қилишади. Шахсан мен учун Йохан футбол тарихидаги энг муҳим шахс", - дея Каррагер сўзларини келтиради Daily Mail.
Нидерландиялик мутахассис “Барселона” ва “Аякс” клубларида ишлаган. Йохан 2016 йил март ойида вафот этди.