Кириш Регистрация

"Динамо" жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Ўтган йилнинг декабрь ойида Акбар Исматуллаев билан шартнома имзолаган "Динамо" орадан икки ой ўтиб ўз танловига зид иш тутди ва футболчини мусобақа учун рўйхатга киритмади.

Мазкур ҳолат трансфер ойнаси ёпиладиган кунда амалга ошди. Оқибатда футболчи камида ярим мавсум ўйин амалиётисиз қолиши мумкин эди. Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Исматуллаевни ҳимоя қилиб, мазкур ҳолатни тегишли қўмитада кўриб чиқиш масаласида Ассоциациядан ёрдам сўради.

Мазкур ҳафта иш Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди. Динамо юристи ва вакиллари мазкур масалани ҳар қанча изоҳлашга уринса ҳам, футболчи ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда ёзган аризасига ўз вақтида жавоб қайтарилмагани масаласига изоҳ топа олмади. Бу эса табиийки, клуб раҳбариятининг айби ҳисобланади.

Буни ҳис қилган Динамо қўмита йиғилишига қадар Акбар Исматуллаев билан музокарага киришди ва унга январ, феврал ва март ойлари учун иш ҳақи, қўшимчасига, яна икки ойлик қўшимча иш ҳақи тўлаб бериш юзасидан келишувга эришди. Мазкур ҳолатни инобатга олган қўмита Динамо клубига нисбатан енгиллаштирувчи жазо сифатида жарима интизом чорасини қўллади. Клуб келгусида меҳнат шартномалари ва регламентларга қатъий риоя қилиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Декабрда меҳнат шартномаси имзолаб, уни феврал ойида бекор қилиш клубда селекция ва режалаштириш каби масалаларда муаммолар борлигини кўрсатди.

Ўз навбатида Акбар Исматуллаевни Бунёдкор клуби сафида рўйхатдан ўтказиш масаласи футболчининг хоҳишига кўра кун тартибидан чиқарилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:17, 29.03.2024.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.