Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Александр Стоймирович: «Сўнгги дақиқалардаги вазият голга айланмагани бироз ачинарли бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Александр Стоймирович Суперлиганинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Энг аввало айтишим керакки, чемпионат доирасида уч ўйиндан кейин танаффусни ўтказиб, узоқ йўлга чиқдик. Шу сабабли бўлса керак, ўзимиз истаган 3+2 тактикасида ўйнай олмадик. Баъзида рақиблар бизга тезроқ ўйин кўрсатишга имконият берди. Иккинчи бўлимда эса ўйингача бўлган даврда келишган, устида ишлаган нарсаларимизни кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда ўйинни тўлақонли назорат қилиб турдик. Рақиблар ҳимояда тўп билан яхши муомала қила олди ва биз уларга олдинга ўтишига имконият бермадик. Рақиблар 90 дақиқа мобайнида дарвозамизга фақатгина бир марта зарба бера олди, холос.

Сўнгги дақиқалардаги вазият голга айланмагани бироз ачинарли бўлди. Бироқ бу футбол, шунақаси бўлиб туради. «Қизилқум» яхши футболчилардан тузилган яхши жамоа. Улар кўплаб рақибларга бошоғриқ бўлиши аниқ. Рақиблар тўғри ўйин кўрсатди, биз барчасига тайёр тургандик. Яхши ўйин бўлди. Мураббийлар бу ўйиндан завқланиб, нималарни ўзгартириш кераклигини ўйлаб ҳам қолади. Бироз афсусландик. Лекин яна бир бор гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандмиз. Тўртинчи турга келиб ҳам мағлуб бўлмадик. Олдинда «Андижон»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага жамоага дам берамиз ва кейин 3 кун давомида уй ўйинимизга тайёрланамиз", — деди Александр Стоймирович.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:54, 29.03.2024.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик