Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Жамшид Саидов: «Ҳамма ўйинни меҳмонда ўтказаётгандекмиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 4-туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Локомотив» (0:0) учрашувидин сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўйин ҳақида.
— Жанговар дуранг бўлди. Иккала жамоа ҳам дурангга лойиқ эди. Бошидан охирига қадар майдон марказида кураш кечди. Лекин вазиятлар ярата олмадик. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Қийин бўлганини биламан. Натижадан қониқдим.

— Иккинчи бўлимнинг бошида ўзгартириш қилдингиз. Бу натижа билан боғлиқмиди?
— Учта турда ҳужумчисиз ўйнадик. Биз Муҳаммадали Ғиёсовни олдинги чизиқда хавфли вазият яратиш учун майдонга туширдик. Афсуски, у формада эмас. Жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди, формани тиклаб олишга вақт керак. Муҳими, у ўйинни бузиқ қўймади.  

— Бугун захирадан тушган ўйинчилар айнан қайси чизиқларни кучайтириш керак эди ва улардан нималар кутилганди?
— Биласизми, икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди. Бу ўз сўзини айтди. Етарлича кураша олмаган нуқталаримизда ҳам ўзгаришларни амалга оширдик. Бу асосан таянч нуқтаси ва икки қанот.

— Бугун легионерлар ўйин бошидан ҳаракат қилишди. Улар ўзларини кўрсата олишди дея оласизми?
— Легионерларимиз ҳар ўйин яхши ўйин кўрсатишмоқда. Улар ўйинни бузиб қўйишмади, ҳар бир учрашувда улар фойдали ҳаракат қилишмоқда.

— Жўрабековни алмаштирилишига сабаб нима?
— Жўрабековда кичик жароҳат бор. Иккинчи ўйин-ки, бу нарса ҳалал бермоқда. Унда жанговар характер бор, ҳар бир ўйинда охирига қадар ўйнайди. Афсуски, кичик жароҳат ҳалал бермоқда. Энди бу жароҳатни тузатишга етарли вақт бўлади. Жўрабеков яхши ўйнади, аммо уни алмаштириш керак деб ҳисобладим. Чунки у охирги 10-15 дақиқада позицияларни ёпишга улгурмади.

— Лобжанидзе қачон сафга қайтади?
-Озгина қолди. Кубок ўйинларида уни майдонга туширишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир тикланиш жараёни кетмоқда. Умид қиламанки, у кубок ўйинларида майдонга туша олади.

— Қаршида ўйинлар ўтказишда бирор муаммо бўлмаяптими?
— Муаммо бор. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Ҳамма ўйинни меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Навоийда кўпроқ мухлислар стадионга келган бўларди. Бугун Қаршига келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 23:34, 29.03.2024.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6769]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3298]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2903]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2383]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2362]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1952]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1902]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1894]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1878]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1858]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.