Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон - Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи - Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина - Фрозиноне
29/08 21:30 Монца - Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло - Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад - Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус - Парма
30/08 00:30 Севилья - Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Иброҳим Йўлдошев: “Бу йил осон ўйинлар бўлмайди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон”  жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Иброҳим Йўлдошев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Суперлиганинг жорий мавсум баҳслари анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Бўлиб ўтган беллашувлар бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда. Бўлажак баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Умуман олганда, “Навбаҳор”га қарши барча жамоалар ўзгача иштиёқда майдонга тушади. Гарчи бу сафарги рақиб “Сурхон” турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турган бўлсада, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади, албатта.

Аввалги иккита ўйинда дуранг натижа қайд этиб, очко йўқотдик. Шу боис, бўлажак учрашувда зафар қучиб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган. Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди Йўлдошев “Навбаҳор” ПФК матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:53, 30.03.2024.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик