"Ювентус" сўнгги 9 учрашувда фақат битта ғалабага эришган.
Массимилиано Аллегри шогирдлари бугун А Сериянинг 30-турида “Лацио”га (0:1) имкониятни бой беришди.
27 январдан бери туринликлар фақат бир марта ғалаба қозонишган – “Фрозиноне” (3:2). Шунингдек, бу даврда улар 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этишган.
2 апрель куни “Ювентус” яна римликлар билан ўйнайди – бу сафар Италия кубоги доирасида.