Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Исроил Мадримов Сзю—Фундора жанги натижасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Сзю (24-1, 17 КО) америкалик даъвогар Себастьян Фундорага (21-1-1, 13 КО) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

Сзю фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Фундора эса 23-жангига келиб, илк бор чемпионлик учун рингга чиқди ва бирйўла иккита камарни қўлга киритди.

Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли бўлиб турибди. Ўзбекистонлик боксчи Оламспорт сайтига берган интервьюсида эҳтимолий рақибларининг бугунги жанги ҳақида гапирди.

“Сзю — Фундора жангини томоша қилдим. Ҳақиқатан ҳам, Себастьян жуда ҳам ноқулай рақиб. Бўйдор боксчилар ҳамиша ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириб келган. Тим Сзюга ҳам ноқулайлик олиб келишини сезиб, кутиб тургандим. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

Фундора билан ўз вақтида спарринг-машғулот ўтказганман. Унинг икки метрлик бўйи ҳамда узун қўллари рақибларини қийнаб қўяди. Ҳар қандай рақиб билан жанг қилмасин, шу икки омил, яъни бўй ва қўлининг узунлигини унга ёрдам берган. Бугунги Сзюга қарши кечган жангда ҳам шу нарса муҳим рол ўйнади”, — деди Мадримов.

Киритилди: 13:45, 31.03.2024.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.