Хавининг фикрича, ҳакам Рафинянинг “Лас-Пальмас” дарвозасига киритган голини бекор қилишда хато қилган.
Ўйиннинг 21-дақиқасида "Барселона" вингери гол урди, аммо ВАР текширувидан сўнг ҳакам Матео Бускетс голни бекор қилишга қарор қилди, чунки ярим ҳимоячи офсайдда эди.
"Рафиньянинг бекор қилинган голи ҳакамнинг қўпол хатоси бўлди. Биз яхши ўйнадик, яхши прессинг қилдик. Кўп вазиятларни қўлдан бой бердик.
Рафинья тўртта ҳужумкор позицияда ўйнашга қодир. Йўқотишлардан кейин интенсив ишлайди. У қанот ҳужумчиси позициясини жуда яхши тушунади", - дейди Хави.