Нико Паз Испания терма жамоасида ўйнаши мумкин эди, аммо Аргентина терма жамоасини халқаро миқёсда ҳимоя қилишга қарор қилди. Мадридлик футболчи D Sports радиосида ўз қарорини тушунтирди:
"Мен Испанияда туғилганман, иккала давлатни ҳам яхши кўраман, лекин охир-оқибат Аргентина вакили бўлишга қарор қилдим. Ўйлайманки, бу мамлакат мени кўпроқ унинг тузилиши, футбол яшаш тарзи ва отам туфайли намоён этади. У Аргентина терма жамоасида ўйнаган, Олимпия ўйинларида, 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнаган, мен учун бу ғурурдир. Аргентина билан Олимпиадада қатнашиш орзум, мен буни амалга оширишни истардим", деди у.
19 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Мадридликлар сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва ҳаттоки Чемпионлар лигасида “Наполи” дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Анчелоттининг баъзи ўйинчилари Никони "қироллик клуби" ёшлар жамоасининг асосий истеъдоди деб аташади.