Кириш Регистрация

Ливан ҳимоячиси Қатарга қарши ўйинни сотганликда айбланмоқда (ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -

Ливан миллий терма жамоаси бош мураббийи Тео Буккер терма жамоа футболчисини ўйин сотганликда айблади. Ҳимоячи Рамиз Даюб ва ҳужумчи Маҳмуд ал-Алининг аппеляцияси кўриб чиқилганидан кейин улар умрбод футболдан четлаштирилишди.

Жумладан, ушбу футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари Қатарга қарши ўйинда шубҳа уйғотган. Бу ўйинда қатарликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. "Биз Қатарга қарши ўйинда яхши ўйин кўрсатдик. Аммо кутилмаганда рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Ушбу вазиятда ҳимоячи оёғи шол бўлиб қолганга ўхшайди. Қайсидир футболчи ўйинни сотиши, ўз мамлакатини сотиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган эдим", дейди германиялик мутахассис. "

Ўйиннинг видеолавҳасини кўриб чиққанимда, ҳимоячи рақиб ҳужумчисига гол уриш учун ёрдам бериб юборгани менга шубҳали туюлди. Аввалига бу ҳақда менда ҳеч қандай исбот йўқ эди. ҳимоячи ўйин босимини кўтара олмаган деб ўйлагандим", дейди Тео Буккер.

Рамиз Даюб ва Ал-Али ўзларига қўйилаётган айбловни рад этишга уринишмоқда. "Бу жиддий айблов, у ҳеч қандай асосга эга эмас. Агар ҳақиқатан ҳам мен айбдор бўлсам, вазиятни ФИФА ўрганиб чиқиши ва менга нисбатан чора кўриши мумкин, Ливан футбол ассоциацияси эмас", дейди ҳимоячи Даюб.

Ушбу ҳолатни қуйида томоша қилишингиз мумкин! 

Киритилди: 22:22, 12.03.2013.
Ўқилди: 8446 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик