Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Виталий Левченко: «Бугунги натижалар олдиндан башорат қилиш қийинлигини кўрсатмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида сафарда "Олимпик" клубига мағлуб бўлган "Нефтчи" клуби бош мураббийи Виталий Левченко мағлубият сабаблари, Туроповнинг йўқлиги, Тошмирзаев ва чемпионат баҳсларида юзага келган ҳолат ҳақида гапирди.

"Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди дея оламан. Айниқса, иккинчи таймда устунлик қилган эдик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда ғалаба қозониш учун нафақат ўз имкониятларингни голга айлантириш, балки, рақиб ҳужумларини бартараф эта олишинг керак. Бугун буларнинг уддасидан чиқа олмадик.

Жамоанинг тайёргарли каби жиҳатлар бор. Ҳар қандай футболчи машғулотларда ёки назорат ўйинларида ўзига юклатилган топшириқларни бажариши керак. Агар буни бажармаса якуний 20талик рўйхатга киритилмайди. Диёр Туропов ҳақидаги саволга айнан шундай жавоб берган бўлардим.

Тошмирзаев универсал футболчи. Майдоннинг исталган нуқтасида ўйнай олади. Бугун ҳам у майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жамоага универсаллик, тезлик бера олади. Захирамиздан фойдаланмаганимиз сабаби, айрим футболчилар терма жамоалардаги ўйинлардан чарчаган ҳолда келишди. Формаларига кириб олишлари учун вақт керак.

Бугунги натижалар олдиндан башорат қилиш қийинлигини кўрсатмоқда. Чемпионатда жиддий кураш кечаяпти. Ҳозир ҳамма жамоаларга очко керак. Ҳамма жамоалар жиддий курашмоқда ва ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади", - деди Левченко.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:19, 01.04.2024.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.