Кириш Регистрация

Бабаян: «Навбаҳор»га келганимдан сўнг жамоада ўзгаришлар қила олдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида ўз майдонида "Сурхон" билан дуранг ўйнаган "Навбаҳор" клуби устози Самвел Бабаян дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Аввалги ўйиндагидек ҳимояда тушунарсиз ҳатолар қилганимиз эвазига яна очко йўқотдик. "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам, шунақа хатолар қилгандик. Умуман, ҳозир барча жамоалар етакчилар билан ўйинда очко тортиб олишлари мумкин. Бугун шунга гувоҳ бўлдик. Чемпионат қизиқ тарзда ўтаяпти. Бу мавсум ҳам жуда қизғин ўйинларни кўришимиз мумкин.

Янги мавсум энди бошланди. Камчиликларни бартараф этишга имкон бор. Хатоларни камайтириш устида ишлаймиз. Балансни топиб олишимиз керак. "Навбаҳор"га қарши ўйнайдиган ҳар қандай жамоа катта мотивация билан майдонга тушади. Биздан очко тортиб олиш улар учун катта мотивация.

Мусобақаларни ютиш учун ишончли ҳимоя бўлиш керак. Бу асосий омил. Ўтган мавсум биринчи даврада 6та гол ўтказиб юборган эдик. Бу йил тўртинчи турга келиб шунча гол ўтказиб юбораяпмиз. Бу реал муаммо. Бу борада раҳбарият билан гаплашганмиз. Шунингдек, аввалги мавсумда икки нафар асосий марказий ҳимоячимиз бўлган Милович ва Голбан кетгани ҳам жиддий муаммо туғдирди. Уларнинг ўрнига бу мавсум футболчи олмадик. Бу сабаблар бизга этарлича муаммолар олиб келаяпти.

"Навбаҳор"га келганимдан сўнг жамоада ўзгаришлар қила олдим. Расмий баёнот дейиш ҳам мумкин – бу ердан соврин ютмагунимча кетмайман. Катта мақсадлар йўлида ишлаяпмиз. Ишлашда ва изланишда давом этамиз. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Рақибларга қараганда яхши ўйнаяпмиз, кўпроқ вазиятлар яратаяпмиз, аммо бу устунлини ҳисобда акс эттира олмаяпмиз", - деди Бабаян.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:24, 01.04.2024.
Ўқилди: 2430 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.