Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Сурхон» бош мураббийи: «Ҳимоядаги муаммолар бизга панд бериб қўйди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг жиддийлигини ва бизни муҳим ўйин кутиб турганини билардик. Шу боис турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. "Навбаҳор"нинг мухлислари ўз жамоасини астойдил қўллаб-қувватлаб олдинга чорлашини ҳам билардик. Натижада бизга катта босим бўлди. Албатта, мана шундай босим бўлишини йигитларга тушунтирдик. Шунга яраша йигитлардан бутун учрашув давомида босимга дош беришларини ва ҳар бир позицияда ишончлироқ тўп суришлари муҳимлигини тайинладик. Дарвозамиз олдида эса тўпни узоқлаштиришга ҳаракат қилдик. Бундан ташқари, гол уришга ҳаракат қилдик ва ҳатто иккита гол уришга эришдик. Афсуски, ҳисобни ушлаб қола олмадик. "Навбаҳор"ни жим қараб турмаслигини ва ҳужумлар уюштиришини сезгандик. Улар узун паслар орқали ўйнашди. Бу жабҳада бизга қийинчиликлар туғдиришди. Ҳаводаги тўп учун курашларда кўпроқ мағлуб бўлдик. Негаки, футболчиларииз бўйдор эмас. "Навбаҳор" ўйинчилари эса бўйдор.

Бизда муаммолар мавжуд. Ўйинимизда айнан қанақа муаммолар борлигини биламиз. Буларни ҳал қиляпмиз. Албатта, муаммолардан бири ҳимоя чизиғи. Кримецдан умидимиз катта эди. Афсуски, ўтган сафар дисквалификацияга учради. Ҳимояда у асосий таянчимиз эди. Ҳимоядаги муаммолар бизга панд бериб қўйди. Агар хатолар бўлмаганида натижа ҳам бошқачароқ бўларди.
Албатта, "Сурхон"да келажак бор. Бу эса футболчиларга ҳам боғлиқ. Уларга тўғри йўналишни кўрсатиб беряпмиз, бу ҳужумкор футбол. Жамоамизда яхши келажак бор ва бу борада ишлашда давом этамиз. Йигитларимизга йўналиш беряпмиз ва уларга Европа чемпионати ўйинларини кўрсатяпмиз. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Наманганга узоқ йўл босиб келишди.

Олдинги матбуот анжуманларида ҳам айтгандим, мақсадимиз ўтган йилги натижани бу йил ҳам такрорлаш", - деди Давлетов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:27, 01.04.2024.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.