Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда Антонио Рюдигер билан қайси марказий ҳимояда ким ўйнашини айтди.
“Анчелотти ёки Тчуамени? Биз кўп нарсаларни баҳолашимиз керак. Аурелиен "Атлетик Бильбао"га қарши ярим ҳимояда жуда муҳим рол ўйнади. Тчуаменини марказий ҳимояга қўйганимда, биз уни ярим ҳимояда соғинамиз. Бироқ, Камавинга унинг зонасида ҳам ўйнаши мумкин", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Эдер Милитао мавсум бошида тиззасидан жароҳат олиб, яқинда сафга қайтган эди.