Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

ЕЧЛ. «Барселона» «Милан»га икки баравар гол билан жавоб қайтарди

Баҳо:
+4 | -

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувлари ичида энг муҳим ўйинларидан бирида катта савол: «Барселона» «Милан» тўсиғидан ўта оладим, деган ўй қийнаётганди. Бир қарашда ўта мураккаб аҳволда қолгандек, кўринган «Барселона» бу ишни икки ҳисса уддалай олди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Лионель Месси «Барселона» учун ўта муҳим бўлган тезкор голни киритиб ҳисобни очди. Бу вазиятда каталонияликлар етакчиси жарима майдони яқинида «парашют» услубидаги зарбаси билан Абьяттини ожиз қолдирди.

Айнан мана шу гол «Барселона» учун жуда лозим эди. Чунки дастлабки босимдан қутулиб олгач, «Милан» ўта кучли ҳимоявий  «автобус»ни вужудга келтириши кутилаётганди. 5-дақиқадаги гол барчасини ўзгартириб юборди.

Энди «Милан» ҳам тўлиқ ҳимояга ётиб олмасдан, баъзида таваккал қилишига тўғри келарди. Айнан шундай жамоанинг олдинга боришларидан бирида Мбайи Ньянг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Айнан мана шу гол киритилиши «Барселона»нинг дастлабки дақиқаларда тўплаб олган шаштини пасайтириб юбориши мумкин бўларди. Бироқ Ньянгнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

«Сен урмасанг сенга уришади», ёзилмаган қоидаси ўз кучини кўрсатди ва орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Месси яна бир марта жарима майдончаси ташқарисида бу сафар ерлатиб зарба берди ва икки ўйин ҳисобини тенглаштирди.

Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасига келиб эса Давид Вилья Хавининг тўп узатишидан кейин бир ҳаракат билан дарвозабон қаршисида қолди ва чап оёғида Аббьяттининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Шундан кейин «Барселона» бироз ўйин суратини туширди. Энди «Милан» олдинга интилишига тўғри келди. «Барселона» эса кўпроқ тўп назорати ва қарши ҳужумларга эътиборини қаратди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқада «Милан»нинг навбатдаги ҳужуми пайтида Робиньо қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдириб қўйди. Қарши ҳужумни Месси давом эттирди ва Алексис Санчесни қанотда тўп билан таъминлади. Санчеснинг пасидан кейин эса Альба ўйинга нуқта қўйди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ
БАРСЕЛОНА (Испания) – МИЛАН (Италия) 4:0 (2:0)
Голлар: Месси (5, 40) Вилья (55), Альба (90+3).
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано (Пуйоль, 77), Альба, Бускетс, Хави, Иньеста, Педро (Адриано, 83), Месси, Вилья (Санчес, 74).
Милан: Аббьяти, Абате, Мексес, Сапата, Констан, Амброзини (Мунтари, 60), Монтоливо, Фламини (Боян, 75), К. Боатенг, Ньянг (Робиньо, 60), аш-Шааравий.
Огоҳлантиришлар: К. Боатенг (22), Педро (41), Фламини (45), Мексес (54).
Дастлабки учрашув: 0:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:49, 13.03.2013.
Ўқилди: 14897 марта.
Фикрлар: 227 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.