Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувларидан ўрин олган «Шальке 04» ва «Галатасарой» жамоалари ўртасидаги учрашувда бироз кутилмаган натижа қайд этилди.
Биринчи ўйинда Туркияда дуранг ўйнаб қайтган «Шальке» ўз уйида жуда яхши имкониятга эга бўла туриб, имкониятни бой бериб қўйди.
Чемпионлар лигаси
1/8 финал
Жавоб учрашуви
ШАЛЬКЕ 04 (Германия) – ГАЛАТАСАРОЙ (Туркия) 2:3 (1:2)
Голлар: Нойштедтер 18, Бастос (63) – Хамит Олтинтўп (37), Б. Йилмаз (42), Булут (90+4).
Шальке 04: Хильдебранд, Утида, Хеведес, Матип, Колашинац, Хегер (Макс Майер, 85), Нойштедтер (Фукс, 46), Фарфан, Дракслер, Бастос, Пукки (Обаси, 85).
Галатасарой: Муслера, Эбуэ, Кайя (Зан, 79), Нункеу, Риера, Мело, Хамит Олтинтўп, Инан, Снейдер (Амрабат, 70), Дрогба, Б. Йилмаз (Булут, 86).
Огоҳлантиришлар: Хегер (14), Дрогба (85), Колашинац (90).
Дастлабки учрашув: 1:1.