Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ислом Маматказин: "Дўстларим гол урсанг биз томонга қараб югургин дейишганди"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” чемпионатнинг 4-турида ўз майдонида “Насаф” билан учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. “Андижон” таркибида иқтидорли ҳимоячи Ислом Маматказин “Насаф” дарвозасини ишғол қилиб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. У ортда қолган беллашув борасида гапирди.

- Дастлаб “Насаф”га қарши ўйин ҳақида сўрамоқчиман. Қандай таассурот қолди?

- “Насаф” билан учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Аммо дуранг натижа бўлди.

- Рақиб дарвозасини ишғол қилган пайтингизда бошқача хиссиётлар оламига тушиб қолганингизни кўрдим. Ўша ҳолатни қандай тасвирлайсиз?

- Тўғри, бошқача ҳиссиёт бўлди. Дўстларимни ўйинга таклиф қилгандим. Улар гол урсанг биз томонга қараб югургин дейишганди. Қандайдир ноодатий ҳиссиётлар қамраб олди. Дўстларим томонга қараб югурдим ва уларга қараб голни нишонладим.

- Рости, бу ўйинда гол уриш ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Ҳа, албатта.

- 4 та учрашувда ҳимоячи бўлсангизда 2 та гол уришни уддаладингиз. Бу нимадан далолат?

- Стандарт вазиятларда барчамиз ўз ўрнимизда тўғри ишни бажараётганимиздан далолат. Кўпроқ стандартларга эътибор қараётганимиз боис бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Бобур Арена"даги муҳит ҳақида ҳамма гапиряпти. Сиз қандай таъриф берасиз?

- "Бобур Арена"даги муҳитга нима деса бўлади? Ўйиндан-ўйинга тасвирлаб бўлмайдиган даражада бўляпти. Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради.

- Кейинги турда “Локомотив”га қарши ўйин бор. Рақиб ҳақида нима дея оласиз ва нима кутяпсиз?

- "Локомотив" ҳам кучли рақиб. Улар ҳам жанговар футбол ўйнайдилар. Қизиқарли учрашув бўлади, деб ўйлайман. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун курашамиз" - деди Маматказинлар сулоласининг энг кенжаси.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 23:21, 01.04.2024.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик