«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Харри Магуайр жамоа учун совринлар муҳимлиги ҳақида гапирди.
«Қизил иблислар» финалда «Ньюкасл»ни мағлуб этиб (2:0) сўнгги Лига кубоги соҳибига айланишди.
Бу мавсумдаги муваффақиятни такрорлашнинг иложи бўлмайди, аммо "манкунианликлар" бошқа турнир - Англия кубогида ғалаба қозониш имкониятига эга.
Эрик тен Хаг шогирдлари аллақачон нимчорак финалга қадар этиб бўлган ва у ерда «Ковентри»га қарши ўйнайди.
"Ўн йилда илк бор бу кубокни қўлга киритиш жуда муҳим эди. Жамоа ажойиб иш қилди ва бунга тўлиқ муносиб эди.
Лига кубогидаги ўша муваффақият шахсан мен учун ҳам жуда муҳим эди. Бундай клубда ўйнаш учун бизга совринлар керак", - дея Магуайрнинг сўзларини келтиради UtdDistrict.