"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ўзи гол урган "Астон Вилла"га (4:1) қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди.
"Мен жамоага ёрдам бермоқчиман. Гол уриш менинг вазифам эмас, лекин мен кўпроқ гол уришни хоҳлайман. Бу мен устида ишлаган нарсам.
Фоден ҳар йили ўсиб бормоқда. У хоҳлаган вазиятидан гол уриши мумкин. Жарима майдонига кирганида, у ўзига хос хусусиятга эга. Кеча у 3 гол урди, мен у учун жуда хурсандман.
“Астон Вилла”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиш осон эмас, аммо биз буни уддаладик”, – деди Родри.