Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган баҳсда “Челси” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” устидан ғалаба қозонди – 4:3.
Учрашувда Конор Галлахернинг ҳисобни очди. Унинг голи 3:38 дақиқада киритилди. Бу "Челси"нинг яқин йиллар ичида "Манчестер Юнайтед" дарвозасига урган энг тезкор голи ҳисобланади.
Сўнгги марта 2016 йил октабрь ойида Педро 30 сония ичида "қизил иблислар"ни ранжитган эди.













