"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Хави Эрнандесни жамоа бош мураббийи сифатида қолишга ишонтириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испаниялик мутахассис ўйлашга вақт ажратган. Манбада айтилишича, Хави ва Лапорта ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳам ажойиб. Бу Эрнандесга кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартириши ва камида яна бир мавсум қолишига таъсир қилиши мумкин.
Айни дамда Хави бор этиборини Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги бўлажак ўйинларга қаратмоқчи. "Барселона" тез орада еврокубокнинг чорак финалида "ПСЖ" билан тўқнаш келади.