Ҳимоячи Жоау Канселунинг келажаги муҳокама қилинмоқда.
"Барселона" футболчини "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи, бироқ ҳаммаси Каталония клубининг молиявий чекловлари ва "шаҳарликлар"нинг талабларига боғлиқ.
Канселуга "Арсенал", "Челси", "Бавария" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ, бу клублар билан музокаралар футболчининг позицияси туфайли тўхтатилди - Жоау фақат "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди.