Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Локомотив» яна йирик ҳисобда ғалаба қоозонди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Шўртан" жамоалари Олий лиганинг 3-тур ўйинини қолганларга нисбатан 2-3 кун аввал бошлаб беришди. Бу жамоалар 9 март куни ўтказилиши лозим бўлган 2-тур баҳсини ноқулай об-ҳаво туфайли ўйнай олишмади.

Ушбу ҳолат "темирйўлчилар"нинг ўйинига салбий таъсир қилди шекилли, улар 1-турдаги каби ёрқин ўйин кўрсатишмаган бўлсаларда, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Боз устига, ғузорликлар ҳимояда яхши ўйин кўрсатиш билан биргаликда, иккинчи бўлимда ҳужумкорликка ҳам эътибор қаратишди. Ҳаттоки Фоменко тошкентликлар дарвозасига тўп киритганди, аммо қанот ҳаками Артурасни ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб ҳисоблади.

"Локомотив"нинг ҳар иккала голига эса Фарҳод Тожиев муаллифлик қилди. У биринчи бўлимда ўнг қанотдан — Санжар Турсунов томонидан етказиб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаган бўлса, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ўзининг иккинчи тўпини "Шўртан" дарвозасига йўллади.

Фарҳоднинг иккинчи голи "Шўртан" футболчиларининг ижобий натижага бўлган умидини пучга чиқарди. Натижада ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг иккинчисида ғузорликлар ҳимояда Алан Кусовни қаровсиз қолдиришди. Россиялик легионер бурчакдан етказиб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаб, ўзининг дебют ўйинини голсиз тарк этмайдиган бўлди.

"Локомотив" 2та ўйиндан 6 очко тўплаб, пешқадамлар сафида бораётган бўлса, "Шўртан" иккинчи ўйинда ҳам очко қўлга кирита олмади.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 3-ТУР.
"ЛОКОМОТИВ" - "ШЎРТАН" - 3:0 (1:0)
Голлар: Фарҳод Тожиев (36, 85), Алан Кусов (90+2)
Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов (45) — Аббос Омонов (72), Обид Жўрабоев (72), Артурас Фоменко (76),
"Локомотив": Павел Бугало, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Дилшод Раҳматуллаев 83), Зайниддин Тожиев (Жасур Ҳасанов 64), Фарҳод Тожиев , Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов, Виктор Карпенко (Алан Кусов 73), Дилшод Жабборов, Санжар Турсунов
"Шўртан": Павел Леус, Ярослав Крушельницкий, Шавкат Раимқулов, Асрор Алиқулов, Артурас Фоменко, Павел Саломин, Обид Жўрабоев (Элёр Интизомов 85), Вячеслав Понамарёв, Дилявер Абибуллаев, Иброҳим Отахонов (Шукур Жумабоев 46), Александр Востриков (Аббос Омонов 44)
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, О.Тўйчибоев
Назоратчи: Р.Айтеков

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:07, 14.03.2013.
Ўқилди: 5692 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.