"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоаси билан тўлиқ машғулот ўтказа олмади. Журналист Хави Мигелнинг хабарига кўра, испаниялик футболчи Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финалида "ПСЖ"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Шу билан бирга, шифокорлар штабидан яшил чироқ ёнган Френки де Йонг ва Андреас Кристенсен Париждаги ўйинда "Барселона"га албатта ёрдам бера олади. Педри ҳам ўз навбатида жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан жавоб ўйинида "ПСЖ"га қарши майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" раҳбарияти Педри билан янги шартнома имзоламоқчи. Испаниялик футболчи март ойи бошида "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда жароҳат олганди.