Англияда Премьер-лиганинг 32-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда Лондоннинг "Арсенал" жамоаси меҳмонда "Брайтон" билан ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Брайтон"нинг италиялик мураббийи Роберто де Зербининг фикрича, жамоадаги жароҳатлар унинг жамоасини чемпионат етакчиларидан бирига қарши чиқишга тўсқинлик қилди:
"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва ўтказиб юборган иккинчи голимизгача умумий ҳисобда яхши ўйнадик. Шундан сўнг биз таслим бўлдик ва лиганинг энг яхши жамоаларидан бирига ютқаздик. Жароҳатларимиз туфайли "Арсенал" билан рақобат қилиш қийин эди", - деди де Дзерби.
"Брайтон" ҳозирда турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.