Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

43-«Ўзбек классикоси» превьюси

Баҳо:
+ | -

17 март, якшанба куни олий лигада 3-тур ўйинлари доирасида "Пахтакор" "Нефтчи"ни қабул қилади.

Ушбу икки жамоа барча миллий чемпионатларда иштирок этиб келмоқда ва уларнинг ўзаро тўқнашуви олий лигадаги энг принципиал қарама-қаршилик ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Охирги йилларда фарғоналиклар юқори поғоналардан жой олмаётган бўлишларига қарамай, мазкур ўйиннинг аҳамиятига бу умуман таъсир ўтказмайди. "Нефтчи" олий лигада жамоамиздан энг кўп очко тортиб олган жамоадир. Ҳозирга қадар 42 учрашув ўтказилган бўлиб, уларнинг 18тасида "Пахтакор", 17тасида эса Фарғона жамоаси ғалаба қозонган. Дуранглар сони 7та. Умумий натижалар борасида деярли тенглик юзага келган. Ушбу ҳолат ҳам жамоаларнинг ўзаро жиддий рақобатга киришишини тасдиқлаб турибди. Гол уриш бўйича устунлик тошкентликлар тарафида, 69:59.

Тошкентдаги ўйинларнинг 15тасида "шерлар" устун келганлар. 4 беллашувда рақиб ғолиб бўлган ва 2 бор томонлар дуранг натижа билан майдонни тарк этишган. "Нефтчи" охирги марта 2001 йилда Тошкентдан очко ва ғалаба билан қайтган - 2:1. Шундан буён ўтган 11 беллашувда "Пахтакор" устун чиққан. Охирги 8 йилда эса фарғоналикларга пойтахтда "Пахтакор" дарвозасини ишғол этиш насиб қилмаяпти. Шунингдек, 2011 ва 2012 йилги мавсумларда жамоалар ўз майдонида зафар қучишди.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. Ёшлар жамоалари 16 март, шанба куни Қибрайда соат 15:00да ўйинларини бошлашса, асосий таркиб 17 март, якшанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида баҳсни бошлашади. Барча ишқибозларни олий лигадаги энг узоқ тарихий қарама-қаршилик кузатиладиган ўйинга таклиф этиб қоламиз.

17 март, якшанба
«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Ғапуров (Наманган), М.Мажидов (Наманган), Д.Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:50, 15.03.2013.
Ўқилди: 6317 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.