Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Ливерпуль" янги бош мураббий билан деярли келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Ҳаммаси Юрген Клопп кетганидан сўнг Рубен Аморим "Ливерпул" бош мураббийи бўлиши томон кетмоқда.

Журналист Педро Сепульведанинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гиганти Аморимга уч мавсум - 2027 йилнинг ўрталарига қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" Аморим билан келишувнинг молиявий шартларини деярли келишиб олган. Музокаралар жараёни ижобий кетмоқда.

Рубен Аморим ҳозирда "Спортинг"ни бошқармоқда. Жамоа Португалия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Шерлар" "Бенфика"дан 4 очко олдинда ва бир ўйин кам ўтказган.

Киритилди: 19:41, 08.04.2024.
Ўқилди: 2602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.