Суперлигада март ойининг энг яхшилари аниқланди. Овоз бериш якунларига кўра, "Навбаҳор" клуби ҳужумчиси Тома Табатадзе ой футболчиси деб топилди.
Грузиялик футболчи ўтган ой Суперлигада 4 баҳсда иштирок этди ва рақиблар дарвозасига олти бор йўл топди.