Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг илк учрашуви олдидан “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида гапирди.
“Кейн қандай ажойиб футболчи эканлигини ҳамма билади. Ҳужум ҳаракатларини якунлашда унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман. Бундай уста билан юзма-юз учрашиш жуда ёқимли бўлади. Биз уни майдонда ёпиб, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - дея хабар беради УEФА матбуот хизмати бразилиялик футболчининг сўзларини.
Бугун, 9 апрель куни Лондондаги стадионда "Арсенал" ва "Бавария" ўртасидаги илк ўйин бўлиб ўтади.