Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Жепаров голни пенальтидан урди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Жанубий Корея Кей-лигасининг 3-тур ўйинларидан дастлабкилари ўз ниҳоясига етди. Биз учун аҳамиятлиси, “Сеонгнам Илва Чунма” ўз уйида ўтган турда амалдаги чемпион “Сеул”ни очколардан маҳрум қилган “Инчхон Юнатед”ни қабул қилди.

Икки ўйинда бор-йўғи бир очко жамғарган сеонгнамликларга эса ушбу ўйинда очко сув ва ҳаводек зарур эди. Аммо ўйин  3:1 ҳисобида меҳмон жамоа – “Инчхон Юнайтед” ғалабаси билан якунига етди.

Дастлаб 39-дақиқада Хан Кё Вон меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 58-дақиқада Ли Сок Хён жамоасининг иккинчи голини киритди. 65-дақиқага келиб меҳмонлар хужумчиси Диого ҳисобни мезбонлар учун шармандали кўринишга келтирди. Ушбу ўйинда 80-рақам остида ҳаракат қилган ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйин сўнггида 89-дақиқада жамоасининг жавоб тўпини пенальтидан киритди.

90 дақиқа давомида ўта фаол ҳаракат қилган ҳамюртимиз марказий ярим ҳимоядан жой олди. Ўйин статистикасига назар ташлайдиган бўлсак Жепаров учрашув давомида 2 марта бурчак тўпини тепган ва 5 марта дарвоза сари аниқ зарба беришга эришган. Гарчи “Сеонгнам” 3-турдан кейин 2 мағлубият ва 1 дуранг билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналаридан жой олиб турган бўлса ҳам терма жамоамиз сардорининг узоқ кутилган дебюти аъло чиқди дейишимиз мумкин.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

P.S. Бироздан кейин Сервер Жепаровнинг пенальтидан урган голи видеолавҳаси сайтимиздан ўрин олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:04, 16.03.2013.
Ўқилди: 4958 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.