Микель Артетанинг фикрича, "Арсенал" Мюнхенда "Бавария"ни мағлуб эта олади.
"Ушбу ўйинда турли вазиятлар бўлди. Биз буни жуда яхши бошладик, устунлик қилдик ва вазият яратилишига йўл қўймадик. Биз жуда яхши гол урдик ва шундан сўнг Бен Уайтда яхши вазият бўлди. Агар ҳисоб 2:0га айланганида ҳаммаси бутунлай бошқача бўларди.
Аммо рақиб гол урди ва бироз ноаниқлик киритди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол биз учун атипик бўлди, аммо бу Чемпионлар лигаси, сиз хато қиласиз ва жазоланасиз.
Биз рақибга югуриш учун бўш жой қолдирдик, у жуда хавфли эди, лекин 1:2да ҳам биз ритм топишга ҳаракат қилдик, жамоавий ҳаракат қилдик ва имкониятлар яратдик. Алмаштиришлар ўйинга таъсир қилди.
Чемпионлар лигасида рақибга бирор нарсага рухсат берсанг, у бундан фойдаланади. Сиз жазоланасиз. Бу футбол. Биз қила оладиган нарса оддий нарсаларда яхшироқ бўлишдир.
Мюнхенга келиб, ғалаба қозонишга қодир эканлигимизга ишонаман. Биз жуда яхши тайёргарлик кўришимиз керак”, - деди “Арсенал” бош мураббийи 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг.