"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, унинг жамоаси "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:3) ғалаба қозониши мумкин эди.
"Бугунги ўйинимизни ҳисобга олсак, биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик деган фикр бор. Жамоа қўлидан келган барча ишни қилди, мен уларнинг саъй-ҳаракатлари билан фахрланаман", - деди Madrid Zone билан суҳбатда.
17 апрель куни Англияда "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги чорак финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.