Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатидаги келажаги сўроқ остида. “Манчестер Юнайтед” хўжайини Жим Рэтклифф энди рен Хагга унчалик ишонмайди, бироқ у нидерландияликнинг келажагини аниқлашда иштирок этишни режалаштирмаяпти.
Манбага кўра, қарорни янги раҳбарият жамоаси: Ден Ашварт ва Жейсон Уилкокс қабул қилади.
Ўтказилган 31 тур натижаларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Тен Хаг жамоаси ҳисобида 49 очко бор.