Лондоннинг “Арсенал” клуби мухлислари УEФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида “Бавария” мухлисини калтаклашди.
Учрашув Англия пойтахтида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Daily Mail таблоидига маълум бўлишича, инглизлар немис меҳмонига бир нечта зарба беришган. Унинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.