Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Металлург" Ўзбекистон кубогидаги 1 та ўйинни Бекободда ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бекободдаги стадион Суперлига ва Пролига клублари майдонига қўйилган талабга мос келмагач, "Металлург" ўз шаҳрида уй ўйинларини қабул қила олмаяпти ва Суперлига доирасида рақибларини ОКМК стадионида қабул қилмоқда.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Металлург" "Нефтчи", "Дўстлик" Тошкент ва "Сирдарё ФА" жамоаларига қарши кураш олиб боради. Мана шу рақиблардан фақатгина "Сирдарё" ФА билан уй учрашувида, қолган икки рақиб билан эса сафар ўйинларида иштирок этади.

Ўзбекистон кубогида майдонлар бўйича талаб нисбатан юмшоқ. Боиси унда Биринчи лига жамоалари ҳам ўз омадини синаб кўради. Мазкур жамоалар майдони минимал талабга жавоб берса, унда Суперлига клуби ҳам меҳмон бўлиши мумкин. Акс ҳолда мезбон жамоа ё бошқа нейтрал стадион топади ёки рақиб майдонига сафар этади.

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, "Металлург" гуруҳ босқичи доирасидаги ягона уй учрашувини Бекободда ўтказиш масаласида рухсат сўради ва Лига бу таклифни қабул қилди. 12 апрель куни "Металлург" Бекобод шаҳрида "Сирдарё ФА" жамоасини қабул қилади. Бу билан клуб ОКМК майдони учун тўланаётган ижара суммасини иқтисод қилади, қўшимчасига, ОКМК майдони 1 та қўшимча юкламадан халос бўлади.

"Металлург"нинг Суперлига доирасида Бекободга қачон қайтиши маълум эмас. Ҳаммаси клубнинг ўзига боғлиқ. Мазкур масала Бекобод шаҳридаги стадион Лига талабларига мослаб таъмирдан чиқарилгач, қайта кўриб чиқилади, дейилади лига хабарида.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:51, 11.04.2024.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.