Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва “Лос-Бланкос” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг УEФА Чемпионлар лигаси 1/4 финали дастлабки ўйинларидаги унчалик яхши бўлмаган ўйинлари ҳақида гапирди.
“Мбаппе, Холанд ва Беллингемнинг савияси пастми? Хўш, тинчланинг. Улар биринчи ўйинда ўзларини энг яхши ўйинларини кўрсата олмаган бўлиши мумкин, аммо олдинда жавоб ўйинлари бор. Сиз айтиб ўтган уч киши билан эҳтиёт бўлинг", — деди Анчелотти.