Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Бунёдкор» учинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Дастлабки икки учрашувдан кейин мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 3-турда Зарафшонда «Қизилқум» меҳмони бўлди.

Илк дақиқадаёқ «қалдирғочлар» ҳисобни очишга яқин келишди. Олег Зотеев томонидан ошириб берилган тўп Мурзоевгача етиб келмади. Ҳимоячи дарвоза яқинида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 4-дақиқада Мурзоевда яна бир имконият юзага келди. Камолиддининг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинроқ эса Зотеевнинг бош билан йўллаган зарбасини Эркин Жабборов эгаллаб олди.

Умуман таймнинг дастлабки қисмидан «Бунёдкор» тўлиқ куч билан олдинга ташланди ва мезбонларни ўз жарима майдонига қамаб қўйишди. Бироқ деярли барча тўплар Пишурга узатилган бўлсада, украиналик футболчининг омади чопавермади.

Шунингдек, майдонда Зотеевнинг ҳам фаоллигини таъкидлаб ўтиш жоиз, Олег жуда кўп вазиятларда қулай вазиятга чиқиб борди. Бироқ унга ҳам кўп вазиятларда аниқлик етишмади. 22-дақиқада Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп узатди. Бу ерда тўпни қабул қилиб олган Камолиддин Мурзоев ўзиданда қулай имкониятда турган Блажичга зарба бериш имкониятини яратди. Марко тепган тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 27-дақиқада эса Зотеевнинг навбатдаги бош билан берган зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

Ҳимояга бор эътиборини қаратган, «Қизилқум» барибир бу ўйини билан биринчи бўлим сўнггигача ҳам бора олмади. 38-дақиқага келиб ўртадаги сукунатни Олег Зотеев бузди. Камолиддин Мурзоевнинг бошига теккан тўп ҳаводан тушаётган паллада Зотеев уни кучли зарб билан дарвозага йўллади. Эркин Жабборов бу вазиятда зарбани қайтаришга ожиз қолди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари ўта зерикарли кўриниш олди Майдоннинг нотекислиги сабаб ўйин ҳадеганда қовушавермади. Пишурда ҳам Тўраевда ҳам бўлган вазиятлар кўкка совурилди.

Ўйин якунланиб бораётганда эса «Бунёдкор» яна олдинга ташланди. Натижада 87-дақиқага келиб ҳисоб яна ўзгарди. Қарши ҳужумдан Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Зотеевга қулай пас оширди. Олег эса боши билан ҳисобни 0:2га оширди.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб йирик кўринишга келди. Захирадан майдонга чиқарилган Игорь Таран Ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятда чиқиб борди. Бу вазиятда ҳужумчи совуққонлик билан Жабборов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади. Натижада «Бунёдкор» кетма-кет учинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Уч учрашувдан кейин 11та гол киритган жамоа ҳали бирор бир ўз дарвозасидан тўп олиб чиққани йўқ. «Қизилқум» эса ўз уйидаги иккинчи учрашувни ҳам бой берди.

ЎзПФЛ
3-тур
ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 0:3 (0:1)
Голлар: Олег Зотеев (38, 87), Игорь Таран (88).
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 2. Тимур Яфаров, 5. Аваз Агалиев, 6. Фаррух Ҳайдаров, 7. Андрей Власичев, 9. Олим Новкаров, 12. Тимур Айзатулов (11. Наврўзбек Алимов, 85), 17. Тимур Васильев (15. Муқимжон Тошматов, 59), 19. Яннис Мандзукас (10. Феруз Бобоқулов, 67), 20. Илья Ильин, 22. Алишер Саматов.
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 72), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Олександр Пишур (9. Игорь Таран, 79), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Камолиддин Мурзоев (18. Фозил Мусаев, 89), 23. Саҳоб Жўраев, 33. Олег Зотеев.

Бош ҳакам: Марат Исмоилов
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов (барчаси — Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Тошмуҳаммедов (Нукус)
Назоратчи ҳакам: Булат Галеев (Урганч).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:58, 17.03.2013.
Ўқилди: 5212 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.