«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида урган голлари сонини 20тага етказди.
Норвегиялик футболчи шанба кунги ўйинда “Сити”га “Лутон Таун”ни мағлуб этишга ёрдам берди (5:1), 76-дақиқада пеналтини голга айлантирди.
Эндиликда 23 ёшли форвард 2023/24 йилги Премьер-лигада 20 та голга эга.
Squawka хабарига кўра, Холанд Премьер-лига тарихида чемпионатдаги дастлабки икки мавсумида 20+ гол урган учинчи футболчи бўлди.
Илгари буни фақат Энди Коул (1993/94 ва 1994/95) ва Руд ван Нистелрой (2001/02, 2002/03, 2003/04) бажарган.