Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Сўғдиёна» ўз мухлисларига ғалаба тортиқ қилди

Баҳо:
+ | -

Бир қатор тайёргарлик ишлари олиб борилганидан кейин ЎзПФЛ "Сўғдиёна"га Зоминдаги ихчамгина стадионида ўйин ўтказиш учун рухсат берди. Беш мингга мўлжалланган стадион эса лиқ тўлди.

Худди "Сўғдиёна" каби 1-турда мағлубиятга учраб, 2-турни ўтказа олмаган "Навбаҳор" Олий лига дебютантига қарши ўйинда очко йўқотишни истамасди. Жиззахликлар эса ўз майдонларидаги очилиш баҳсида мухлисларга фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушишди. Даврон Файзиев шогирдлари буни уддалашди. Демак, ёш мураббий жамоасининг "Бунёдкор"га қарши ўйиндаги йирик мағлубият ҳолатидан чиқиб кетишига эриша олган.

Ўйин бошидан майдон эгалари катта куч ва иштиёқ билан олдинга интилишди. Дастлабки дақиқалардаги ҳужумларни наманганликлар батараф этиб туришган бўлса, 12-дақиқада Романенко бирга-бир вазиятда дарвозанинг ишғол қилинишига йўл қўймади. Таъкидлаш лозим, легионер-дарвозабон кейинги дақиқаларда ҳам фаол ҳаракат қилди.

Шунингдек, биринчи бўлим давомида "Сўғдиёна" кўплаб стандарт вазиятлардан фойдалана олишмаган бўлса, ёш ҳужумчи Сардор Қаҳҳоров қулай имкониятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳужумкорликни сусайтиришмади. Боз устига, ўйиннинг 54-дақиқасида Равшан Эрматов наманганлик футболчи Жаҳонгир Меҳмонов иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Ушбу четлатиш меҳмонларга салбий таъсир кўрсатмаётгандек эди. Ғайрат Жўраев мезбонлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб бориб зарба йўллади. "Сўғдиёна"ни голдан дарвоза тўсинига қутқариб қолди.  Рўзимбой Аҳмедов, Абдураззоқ Жўраев ва Азимжон Аҳмедов берган зарбаларни Меленчук қайтарди. Бироқ четлатиш ва жиззахликларнинг иштиёқи ўз сўзини айтди. Ўйиннинг 77-дақиқасида жамоа сардори Хуршид Йўлдошев, орадан 2 дақиқа ўтиб Сардор Қаҳҳоров "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилишди.

Ушбу голлар амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. "Навбаҳор" вакилларида мағлубиятдан қутулиб кетиш учун куч ҳам, вақт ҳам қолмаганди. "Сўғдиёна" эса йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 3-ТУР
"СЎҒДИЁНА" - "НАВБАҲОР" - 2:0
Голлар: Хуршид Йўлдошев (77), Сардор Қаҳҳоров (79)
Огоҳлантиришлар: Хуршид Йўлдошев (69) — Жаҳонгир Меҳмонов (6), Денис Романенко (28), Ғайрат Жўраев (30),
Четлатиш: Жаҳонгир Меҳмонов (54, иккинчи огоҳлантириш)
«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Муроджон Тошматов, Расул Ҳайитов, Хуршид Йўлдошев, Зафар Нарзиқулов, Ренат Байрамов, Анвар Раҳимов (Дурбек Умаралиев 83), Ориф Мамажонов, Элёр Орипов, Сардор Қаххоров.
"Навбаҳор": Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Виталий Почуев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Султонов, Обид Ҳакимов (Илҳом Бойдедаев 46), Леонид Кошелев (Акрам Баҳриддинов 61), Азимжон Аҳмедов, Ғайрат Жўраев, Абдураззоқ Жўраев, Рўзимбой Аҳмедов.
Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:53, 17.03.2013.
Ўқилди: 4344 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.