"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес марказий ҳимоячи Пау Кубарсини яна бир бор мақтади. 17 ёшли футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва "кўк-анорранглилар"га Ла Лига ўйинида "Кадис" устидан ғалаба қозонди (1:0).
"Ўйлайманки, Кубарси “Барселона”да порлайди. У ҳар доим рақиблари прессинг қилганда тўғри вариантни танлайди.
У курашларда жуда зўр кўринади ва у умуман 17 ёшга ўхшамайди. Қолаверса, Пау ҳаммадан камроқ чарчаган, чунки у мавсум бошида у қадар кўп ўйнамаганди", - деди Хави ўйиндан кейинги интервьюда.