Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Алонсога чемпионликни қўлга киритиш учун неча кун керак бўлганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсога "Байер"ни чемпионлик сари етаклаш учун 557 кун керак бўлди.

Испаниялик мураббийи жамоани 2022 йил 5 октябрида қабул қилиб олган. Ўшанда "Байер" турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолган эди.

Якунда леверкузенликлар 2022/23 йилги мавсумни Германия чемпионатида 6-ўринда якунлади. "Байер" Алонсонинг биринчи мавсумида ҳам Европа лигасининг ярим финалига чиқди, бироқ "Рома"га умумий ҳисобда мағлуб бўлди (0:1, 0:0).

Жамоа ҳозирда Алонсо қўл остида иккинчи мавсумни ўтказмоқда. 2024 йилнинг 14 апрелида (мураббий тайинланганидан 557 кун ўтиб) "Байер" Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари, жорий мавсумда жамоа Германия кубоги финалига йўл олди ва у ерда 25 май куни "Кайзерслаутерн" билан учрашади. "Байер" Европа Лигаси кубоги учун ҳам даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда. Биринчи чорак финал ўйинида леверкузенликлар "Вест Хэм"ни мағлуб этишди (2:0), жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:43, 14.04.2024.
Ўқилди: 3420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик