Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

"Астон Вилла" бу мавсум АПЛда "Арсенал"ни икки ўйинда ҳам мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" Премьер-лиганинг ушбу мавсумида "Арсенал"ни икки марта мағлуб этди.

АПЛнинг 33-турида “Арсенал” ўз майдонида “Астон Вилла”га имкониятни бой берди (0:2). 16-турда “канонирлар” бирмингемларга сафарда имкониятни бой беришганди (0:1).

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари жорий чемпионатда “канонирлар”ни икки марта мағлуб этишга муваффақ бўлган ягона жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда “Вест Хэм” ҳам икки бор “Арсенал”ни мағлуб этган бўлса-да, бу ғалабалардан бири Лига кубогида қайд этилган. Чемпионатда “Арсенал” биринчи даврада “болғачилар”га имкониятни бой берган (0:2), иккинчи ўйинда рақибни мағлуб этган (6:0).

Унаи Эмери 2018-2019 йилларда “Арсенал”ни бошқарган.

"Астон Вилла" 63 очко билан Премьер-лигада 4-ўринда бормоқда. "Арсенал" 71 очко билан 2-ўринга тушиб кетди, "Сити"ни эса 73 очко билан олдинга ўтказиб юборди.

Киритилди: 03:42, 15.04.2024.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик