"Севилья"нинг собиқ ҳимоячиси Адил Рами "ПСЖ" юлдузи Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
“Мбаппе бу мавсумда клуб ва мураббий туфайли жиддий азоб чекди. Унинг норозилигини “Монако” ва “Марсел”га қарши ўйинларда кўришимиз мумкин эди.
Килиан учун унга яхши муносабатда бўлиш жуда муҳим. Шунда у 100 фоиз ўйнайди. Агар Мбаппе қўлидан келганини қилмаса, бу унга эътибор кераклигини англатади", – дея Адилнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.