Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди.

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион "Сўғдиёна" бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди.

Шу тариқа Лига Тошкентдаги "Бунёдкор" аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент "Насаф" учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам "Бунёдкор" Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант.

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор "Пахтакор" ва "Насаф" тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда "Пахтакор", Жиззахда эса "Насаф" совринга эга чиққан.

Тошкентдаги беллашув 29-май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ ма’лум қилинади.

Киритилди: 13:35, 16.04.2024.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.