"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига тарихида энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар бешлигига кирди, деб хабар бермоқда турнир матбуот хизмати.
60 ёшли Вальверде "Барселона", "Валенсия", "Вильярреал" ва "Эспаньол" клубларида фаолият олиб борган мураббий сифатида испан футболининг юқори лигасида 512 та ғалаба қозонган.
Фақат Виктор Фернандес (544), Мигель Муньос (608), Хавьер Ирурета (612) ва Луис Арагонес (756) кўпроқ ғалаба қозонган.