Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўз фаолиятидаги пасайиш ҳақида гапирди.
"Мен энг кўп ғалаба қозона олмаганимизда ташвишланаман, гол урмаганимда эмас. Бунчалик кўп гол уришни кутмагандим, лекин, албатта, энди бундан ҳам кўпроқ гол уришни хоҳлайман", - деди Беллингем.
Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.