Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Сервер ЖЕПАРОВ: «Ливан билан ўйин... Менимча, ҳисоб 3:0 бўлади»

Баҳо:
+2 | -

Ўтган ҳафта Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Сервер Жепаров «Сеонгнам Ильва Чунма» клубининг тўлақонли аъзосига айланганидан хабарингиз бор.

Собиқ жамоаси «Ал-Шабаб» билан юзага келган можаро сабаб Сервернинг корейс клубидаги дебюти бироз орқага чўзилди. ФИФАнинг аралашуви билан ушбу ҳолат ярим ҳимоячимиз учун ижобий якунланди. Юзага келган вазият ва терма жамоамизнинг Ливанга қарши ўйини арафасида футболчининг фикрлари билан қизиқиб, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси терма жамоамиз сардоридан эксклюзив интервью олди. Қуйида ушбу интервьюдан қисқача парча келтирамиз.

— Собиқ жамоангиз «Ал-Шабаб» устингиздан ФИФАга арз қилди. Эшитишимизча, ўз ўрнида сиз ҳам бунга жавобан халқаро футбол уюшмасига мурожаат этибсиз. Шу ҳақда гапириб берсангиз.

— Бу узоқ тарих. Шу пайтгача барчасига кўз юмиб келаётгандим. Лекин Гонконг билан ўйиндан сўнг вазиятнинг шу тахлит давом этиши яхшиликка олиб келмаслигини англадим. Клуб томонидан шартнома бандлари бузилаётгани ҳақида швейцариялик машҳур адвокат билан гаплашиб, ундан маслаҳат олдим. Юзага келган ҳолатни ётиғи билан тушунтирдим. Терма жамоа учун энг муҳим паллада, боз устига, сардор сифатида ўйин амалиё­тисиз қолаётганим клуб билан шартномани бир томонлама бузиб, ФИФАга арз қилишга мажбур этди. Ўйлайманки, бу тўғри қарор бўлди. Матбуотда ФИФА менга нисбатан дисквалификация чораси қўллаши хусусидаги хабарларни ўқидим. Шу ўринда қалам аҳлидан асоссиз маълумот бермасликлари ва бу орқали мухлисларда нотўғри таассурот уйғотмасликларини сўрардим.

— ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ливанга қарши ўтадиган учрашув ҳақида нима дея оласиз?
— Аслида башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин менимча, Ливанни 3:0 ҳисобида мағлуб этамиз. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба учун 3 очко берилади. Муҳими, ишончли тарзда зафар қучсак, бу футболчилар руҳини янада кўтарарди. Кейин янги, жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берадиган стадиондаги илк расмий учрашув ҳам­юртларимиз хотираларида бир умр сақланиб қолишини истаймиз.

Камол НУР суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:07, 18.03.2013.
Ўқилди: 7846 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.